К Лига. Искандеровнинг жамоаси

Бугун Жанубий Корея К Лигаси 4-туридан ўрин олган сўнгги ўйинлар бўлиб ўтди. Икром Алибоев фаолият олиб борадиган "Сеул" жамоаси ўз майдонида Жамшид Искандеров тўп тепадиган "Сеонгнам"ни қабул қилди.

Қизиқарли кечган учрашувда меҳмонлар 90-дақиқада киритилган гол эвазига 1:0 ҳисобидаги кичик ғалабани қўлга киритди. Мезбонлар сафида Икром Алибоев 61-дақиқада захирадан майдонга тушган бўлса, Жамшид Искандеров 90 дақиқа майдонда фаол ҳаракат қилди.

К Лига. 4-тур

"Сеул" - "Сеонгнам" 0:1

Гол: Томислав Кис (90).

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)