К Лига. Искандеров тўп сурадиган жамоанинг мағлубиятсиз серияси давом этади

Бугун Жанубий Корея К Лигасида 3-тур ўйинлари давом эттирилмоқда. Ҳамюртимиз Жамшид Искандеров фаолият олиб борадиган "Сеонгнам" жамоаси сафарда "Канвон" билан куч синашди.

Қизиқарли ва томошабоп тарзда кечган учрашувда кучлар тенг келди - 1:1. Искандеров беллашувни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа майдонда фаол ҳаракат қилди.

Шу тариқа, "Сеонгнам" ҳисобидаги очколар сони 5 тага етди ва турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилиб олди. Жамоа ўзининг келгуси баҳсини 31 май куни "Сеул"га қарши ўтказади.

К Лига. 3-тур

"Кангвон" - "Сеонгнам" 1:1.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)