К Лига. Ашурматовнинг жамоасида ишлар яхши эмас

Бугун Жанубий Корея К Лигасида 3-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Рустамжон Ашурматов фаолият олиб борадиган "Гвангжу" жамоаси сафарда "Сангжу Сангму" билан куч синашди.

Қизиқарли ва томошабоп тарзда кечган учрашувда мезбонлар минимал ҳисобда зафар қучишди. Ашурматов беллашувни одатдагидек асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа майдонда фаол ҳаракат қилди.

Шу тариқа, "Гвангжу"нинг ғалабасиз серияси давом этди. Жамоа 3 ўйинда бирорта очко жамғара олмади ва турнир жадвалида сўнгги, 12-ўринни эгаллаб турибди. 

К Лига. 3-тур

"Сангжу Сангму" - "Гвангжу" 1:0.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)