К Лига. Ашурматовнинг жамоаси 6 ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти (видео)

Бугун Жанубий Корея К Лигасида 9-тур ўйинлари старт олди. Ҳамюртимиз Рустам Ашурматов фаолият олиб борадиган "Гангвон" жамоаси ўз майдони "Тэгу"ни қабул қилди ва 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди.

Ашурматов учрашувни асосий таркибда бошлади ва 90 дақиқа давомида фаол ҳаракат қилди. Бугунги ғалабадан сўнг "Гангвон" ҳисобидаги очколар сони 12 тага етди ва жамоа ўзининг 5 учрашувдан буён давом этиб келаётган мағлубиятсиз сериясини давом эттирди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар