Жулианна Пенья: "Керак бўлса, Нуньеснинг кўзларини ўйиб оламан"

  • 30 июль, 19:39
  • 0
  • MMA

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Жулианна Пенья Аманда Нуньесга қарши реванш жанги ҳақида гапирди.

"Уни уриб, тепиб, сочларидан тортиб, тишлаб ташлайман. Агар керак бўлса, кўзларини ўйиб оламан. Том маънода буларнинг ҳаммасини қилишга тайёрман.

Ишонинг, ғалаба йўлилда ўлишга ҳам тайёрман. Нима керак бўлса, барчасини қиламан. У мени мағлуб этишга ваъда бердими? Ўтган сафар ҳам шундай деганди",-деди америкалик спортчи.

Маълумот учун, томонлар илк бор 2021 йилнинг 12 декабрида, UFC 269 турнири доирасида жанг қилган ва унда Пенья муддатидан олдин ғалаба қозонганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!