Жошуа Тайсонни рингга чақирди

Супероғир вазн тоифаси бўйича WBA, WBO, IBF ва IBO йўналишлари чемпиони британиялик Энтони Жошуа WBC камарига эга бўлган ҳамюрти Тайсон Фьюрини жангга чорлади.

“Aгар сен биринчи рақамли эканлигингни исботламоқчи бўлсанг, менга қарши жанг қилишинг керак. Менинг учта камарим бор, унда битта. Бизнинг тўқнашувимиз охир-оқибат барча тўртта камарни тақишга ким муносиблигини аниқлайди ва вазн тоифасидаги энг яхши боксчи, деб тан олинади”,- деди 30 ёшли Жошуа.

Маълумот учун, Жошуа, 20 июн куни Лондонда болгариялик Кубрат Пулевга қарши рингга кўтарилиши керак эди. Аммо жанг коронавирус пандемияси туфайли номаълум муддатга қолдирилди.Фьюри эса, кейинги жангини 3 октябрда Деонтей Уайлдерга қарши ўтказади.

Манба: Sky Sports

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)