Жорже Мендеш: Роналду Пеленинг рекордини янгилайди ва тарихдаги энг яхши тўпурар бўлади

"Ювентус" ҳужумчиси Жорже Мендеш Криштиану Роналду Пеленинг рекордини янгилаши борасида гапирди.

"Унинг статистикаси алдамайди ва у Роналду рекордларни қандай бузётганини кўрсатиб туради.

Бу Роналдуни футбол тарихидаги энг яхши футболчи қила олади. Унинг Англия, Испания, Италия клубларидаги ва Португалия терма жамоасидаги фаолияти қолган ўйинчилардан устун эканлигини исботлаб туради.

Факт шуки, Роналду Португалия терма жамоаси билан турли мусобақаларда 3 та финалда ўйнаган ва уларнинг 2 тасида ғолиб бўлган.

Роналду фаолиятидаги 700-голини урди. Бу ақлбовар қилмас натижа. Шу қаторда, шубҳам йўқ-ки, у Пеленинг рекордини ҳам янгилайди ва футбол тарихидаги энг яхши тўпурарга айланади. Роналду бу ишни "Ювентус"да амалга оширади.

Мавсум якунида 68 та гол уриш бу Роналду учун кам, шундай эмасми? Ишонч билан айтаманки, унинг ажойиб ўйинлари ҳали олдинда," - деди Мендеш.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Davron Kurbanov
19/10/2019 10:17
Ranolduning shunday harakteri tufayli Real Madrid klubi chempionlar ligasining ko'p martra g'olib bo'lgan
Davron Kurbanov
19/10/2019 10:15
Bizning terma jamomizga ham shunday futbolchi kerak.Masuliyatni o'z bo'yniga oladigan.Chunki barcha bo'ladigan o'yilarga jiddiy qaraydi ,nima bo'lsa ham jamoni yutishi uchun oxirigacha barcha imkoniyatlarini ishga soladi.

Минбар

Барча блоглар