Жўрабек Каримов: Рожер Федерер ўз услубига эга

Иқтидорли теннисчимиз Жўрабек Каримов "Junior Tennis" томонидан уюштирилган интервьюда паст рейтингли ўйинчиларга молиявий ёрдам кўрсатиш таклифига нисбатан қуйидаги фикрларни айтиб ўтди.

– Мен билан ҳали ҳеч ким бу мавзуда гаплашмаган эди. Бундан ташқари, янгиликларга қараганда, бу ишлар ҳали режалаштирилмоқда. Тимнинг гапларига мен қандай фикр билдирдим? Албатта, ҳеч қандай. Умуман олганда, менимча у ўйламасдан бундай баёнот қилган.

Бундан ташқари, теннисчимиз Рожер Федерернинг эркаклар ва аёллар ўртасидаги турнирларни бирлаштириш тўғрисидаги таклиф ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

– Бу масала бўйича Диркни тўла қўллаб-қувватлайман. Шахсан мен учун аёллар тенниси жуда зерикарли туюлади. Рожер ўз услубига эга: хайрия ишларини амалга оширади, ижтимоий муҳим масалаларни кўтариб чиқади. Федерер спортдаги энг муваффақиятли кейслардан биридир.

Менимча, Рожер Федерерга ҳамма масала бўйича маслаҳат беришади, унга ярашадиган соч турмагидан тортиб, эфирга чиқишига қадар масалаларда. "Vogue" журналининг бош муҳаррири Анна Винтур унга ўз стилини яратишда катта ёрдам берган. У доимо "US Open"да унинг жамоаси ложасида бўларди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)