Жон Жонс UFCда рекорд ўрнатди

UFCнинг яримоғир вазн тоифаси чемпиони Жон Жонс Доминик Рейес устидан ғалаба қозонди.

Ушбу ғалаба америкалик спортчининг фаолиятидаги 14-ҳимоя жанги бўлди. Ушбу кўрсаткич билан Жонс

UFC икки дивизонининг собиқ чемпиони Жорж Сен-Пьернинг натижасини янгилаб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, Жонс Рейесни тўлиқ 5 раунд давом этган жангда ҳакамларнинг бир овоздан қабул қилган қарори эвазига мағлуб этди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)