Жон Жонс бу йил жанг қилмайди

Ярим оғир вазн тоифасидаги UFC чемпиони Жон Жонс жорий йил жанг қилмайди.

Бу борада Ариэль Хельвани ўз саҳифасида ёзиб қолдирди.

“ Ҳамма нарса бу йил Жонснинг жанг қилмаслигини кўрсатмоқда.

Ноябрь, декабрь ойларида баъзи гаплар бор эди. Лекин  булар у учун ҳеч қандай жозиба бахш этмайди”,- деди Хельвани.

Бироз аввал, Жонс октагонга тез орада қайтишини маълум қилганди.