Жокович тарихий рекордга тайёрланмоқда

Новак Жокович "Катта дубулға" туркумидаги мусобақаларда энг кўп бош совринни қўлга киритиш ва ATP рейтингининг биринчи поғонасида бошқаларга нисбатан узоқ муддат қолиш бўйича рекордларни ўрнатиши ҳақида тўхталиб ўтди.

"Мен ўз кучимга доимо ишонаман. "Катта дубулға" мусобақаларида рекорд даражада ғалаба қозонишимга ва дунёнинг биринчи рақамли теннисчи сифатида бошқа теннисчилардан кўра, узоқ вақт қолишимга ишонаман. Бу менинг мақсадим. Ҳеч қандай чекловларга ишонмайман. Ўйлайманки, бу фақат хаёлда бўлади", – дейди Н. Жокович "In Depth" нашрига берган интервьюсида.

Сербиялик теннисчи айни кунда "Катта дубулға" туркумидаги мусобақаларда жами 17 бора бош совринни қўлга киритган. Ҳозирда Новак мазкур совринлар бўйича Рафаэль Надалдан иккита совринга ортда қолаётган бўлса, Рожер Федерер ундан учта соврин кўпроқ ютиб олган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)