Жо Роган UFC ҳакамларини ақлсизликда айблади

UFC шарҳловчиси Жо Роган Жон Жонснинг Доминик Рейсга қарши жангидаги ҳакамлар қарорини танқид қилди.

"Мен бу ҳақда энди баҳслашолмайман, бу етарли. Энди жаҳлим чиқмайди. Мен бундай ҳолатларга кўп бора тушганман.

 Жонсга 4-1 ҳисобида ғалабани беришлари ақлдан озишдир. Бу ақлдан озган одамларнинг иши. Доминик Рейес даҳшатли жангини ўтказди. Ва бу қарор унга нисбатан шунчаки ҳурматсизлик",-деди Роган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)