Жиззахда стол тенниси мусобақаси ўтказилди

Жиззахнинг Зарбдор туманидаги 3 умумий ўрта таълим мактабида "Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш" бўйича 5 та муҳим ташаббус доирасида спортнинг стол тенниси тури бўйича 2005-2006, 2007-2008 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида ИБЎСМ очиқ биринчилиги ўтказилди.

Вилоят спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби хамда стол тенниси федерацияси томонидан ўтказилган мазкур турнирда 100 га яқин ёшлар иштирок этди.

Мусобақа якунига кўра умумжамоа ҳисобида вилоят спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби ғолиб бўлди. Шунингдек, Зарбдор туман БЎСМ жамоаси иккинчи, Ғаллаорол туман БЎСМ жамоаси эса учинчи ўриндан жой олди.

Якунда ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)