Жиру Лондоннинг бошқа жамоасига ўтиши мумкин

“Вест Хэм” бугун “Аякс”га кўчиб ўтган Себастьян Аллер ўрнига муносиб ҳужумчи қидирмоқда.

Eurosport тарқатган хабарга кўра, “болғачилар” бу борада ҳамшаҳари “Челси”нинг франциялик форварди Оливье Жируни кўзламоқда. Ўз навбатида, 34 ёшли футболчи ҳам мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш учун жамоасини ўзгартиришга тайёр.

Жиру жорий мавсум АПЛда жами 9 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол уришга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар