"Женоа" клуби матбуот хизмати ҳамюртимиз Элдор Шомуродовни А Серияда гол муаллифи бўлган биринчи ўзбекистонлик футболчига айлангани билан табриклади.

"Мағлубиятга қарамасдан, қандайдир яхши гап ҳам бор. Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси, мамлакат футболининг эркатойи Элдор Италиянинг энг қадимги клуби сафида ўзининг биринчи голини киритди.  Бу унинг дастлабки катта натижаси, яна у "Сампдория"га қарши ўйинда голли узатма ҳам берди.

Элдор тўғри йўлдан кетяпти.  У итальянчани ўрганмоқда. У жумлаларни тушуняпти, бироқ гапириши учун вақт керак", -  дейилган клуб баёнотида.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)