“Женоа” мухлислари Шомуродовдан ўзбекча хет-трик талаб қилмоқда!

Давиде Баллардини бошчилигида ва Элдор Шомуродов етакчилигида ҳужумкор ўйин намойиш эта бошлаган “Женоа”нинг ашаддий мухлислари навбатдаги баҳс олдидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирмоқда.

Айниқса, жамоа ўйинидаги ижобий ўзгаришлар натижасида умиди ошиб бораётган генуялик ишқибозлар Шомуродовдан кўпроқ гол кутаётганини яширмаяпти. Хусусан, улар А Сериянинг 19-туридан ўрин олган учрашувда Элдордан “Кальяри” дарвозасига кўпроқ гол уришни талаб қиляпти.    

131920275_4147684845242404_7931899221743243619_o_1

Анъанага кўра, “Женоа” мухлисларининг навбатдаги баҳс олдидан Элдор Шомуродов ҳақидаги фикрларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Giuseppe Marzano:

Маттиа Дестросиз жамоага қийин бўляпти. Элдор Шомуродов ва Жанлука Скамакка кейинги пайтда гол урмаяпти.  Энди қария Горан Пандевга ишонамизми?

Edoardo Cupello:

Ҳужум чизиғида жиддий муаммо бор. Дестро жароҳат олди, Пандев энди сафга қайтди. Скамакка футбол ўйнашни унутиб қўйди. Умидимиз фақат Шомуродовдан.

Antonio Acri:

“Кальяри” бу мавсум расво ўйнаяпти. Биз бу жамоани яксон қилишимиз керак. Учрашувда Элдор  Шомуродовдан А Сериядаги  биринчи ўзбекча дубли, ҳатто хет-трик кутамиз.   

Monica Mariotti:

Пандев навбатдаги баҳсгача  жисмоний ҳолатини тиклаб олишига умид қиламан. Менга Элдор Шомуродов ва Горан Пандев тандеми жуда қизиқарли туюляпти.

Franca Casareto:

Клубимиз янги ҳужумчилар олиш масаласини кўриб чиқиши керак. Аксарият ҳужумчиларимиз жароҳатга мойил. Бунақада “Кальяри” билан Шомуродовнинг бир ўзи ўйнайди, шекилли.

Andrea Roncoli:

Шомуродов яна гол уришни бошлаши керак. Бўлмаса, у захирага олиниб, Дестро ва Пандев майдонга тушади.

Santino Squatriti: (Andrea Roncoli фикрига жавоб)

Пандев қариб қолди, Дестро эса жароҳатга мойил, жуда нозик. Биз тезроқ янги ҳужумчи олишимиз шарт ёки ҳаммасини Шомуродовнинг бир ўзи уддалашига умид қилишимиз керак бўлади.

130705889_4124083170935905_5884464407364843743_o_1

18-турдан кейин 15 очко билан 16-ўринга кўтарилиб олган “Женоа” навбатдаги учрашувни 24 январь куни ўз майдонида “Кальяри”га қарши ўтказади. Бу учрашув А Серияда қолиш учун курашаётган икки жамоанинг ўзаро рақобати бўлади. Чунки меҳмонлар генуяликлардан бир очко кам жамғариб, мусобақа жадвалида бир поғона пастда жойлашган.

 Генуялик мухлислар сингари бўлажак баҳсда Элдор Шомуродовдан гол кутамиз!

“Женоа” – “Кальяри” учрашуви Тошкент вақти билан 19:00 да бошланади.

Шомуродов “Ювентус”га трансфер қилинадими? “Женоа” президенти жавоб берди

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Marufjon
23/01/2021 08:12
Мен гол+ асист кутаман
&
Alish2009
23/01/2021 11:51
Omad
&
Alish2009
23/01/2021 11:51
Sport.uz zor
&
Lochinlarga baland parvoz ....
23/01/2021 18:07
Элдор сендан камида дубль кутиб коламиз...Омад !!!!!
Дилшод Даврлнов
23/01/2021 17:45
Уйини жонли курсатинглар Илтимос силадан UZREPORT FUTBOLTV ходимлари Элдор сенга ОМАДОМАДОМАД ГОЛГОЛГОЛ
&
Zubayrbek
23/01/2021 15:53
Omad Eldor oshna Olloh qollasin seni
&
Ismoil Ismatov
24/01/2021 00:14
Olg‘a Eldor

Минбар

Барча блоглар