"Женоа" ҳужумчиси Жанлука Скамакка фаолиятини Россия премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Eurostavka хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 22 ёшли италиялик футболчига "Краснодар" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Айтиш керакки, Скамакка генуяликлар сафида ижара асосида тўп сурмоқда. Унинг трансфер ҳуқуқи "Сассуоло"га тегишли.

Скамакка жорий мавсум "Женоа" сафида 29 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 12 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг трансфер нархи 8 миллион еврога баҳоланмоқда.

Скамакка “Женоа” сафида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов учун асосий рақобатчи ҳисобланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)