“Женоа” футболчилари Шомуродовни кутиб ололмайди

“Ростов”дан “Женоа”га ўтиши кутилаётган Элдор Шомуродов жума куни бу клуб учун тиббий кўрикдан ўтиши кутилмоқда. Гарчи, генуяликлар қизғин ўтаётган музокараларда “Фиорентина” ва “Верона”ни ортда қолдириб, ўзбек ҳужумчиси учун курашда ғолиб чиққани айтилаётган бўлса-да, клубда оғир вазият ҳукмронлик қилмоқда.

Элдор Шомуродовни интизорлик билан кутаётган ва бу трансфер амалга ошишини тасдиқлаган “Женоа” спорт директори Даниэле Фаджиано бутун жамоа карантинга олинганини эълон қилди. Охирги маълумотларга қараганда, “Женоа” А Сериянинг шанба куни бўладиган учинчи тур учрашувида “Торино”га қарши майдонга туша олмайди. Бу баҳс “Женоа” майдонида бўлиши керак эди.  

daniele-faggiano-conferenza-stampa-09-01-2017

Бунинг сабаби 28 сентябрь куни генуялик футболчилари орасида коронавирус инфекцияси тарқалган ва шу куннинг ўзида касаллик аломатлари ва вирус аниқланган 14 киши шифокорлар назоратига олинган.   

УЕФА протоколида ўйинни ташкил қилиш учун жамоа рўйхатида камида 13 нафар ўйинчи бўлиши шарт. Бироқ, Фаджиано клубда ҳозир ўйин ўтказиш имконияти йўқлигини таъкидламоқда.

- Ҳаммамиз карантиндамиз. Бизни соғлиқни сақлаш органлари изоляцияга олди ва шанба кунги ўйинда иштирок эта олмаймиз. Ҳеч ким машғулот ўтказаётгани йўқ. Учрашувни кейинроққа қолдиришга тўғри келади, - деди Фаджиано.

“Женоа” клуби тарқатган охирги хабарларда клубда айни пайтда 15 киши коронавирус билан курашаётгани маълум қилинмоқда. Уларнинг 11 нафари футболчилардир.

Маълумотларга кўра, Франческо Кассата, Лукас Лерагер, Федерико Маркетти, Филиппо Мелегони, Лука Пеллегрини, Маттиа Перин, Марко Пьяца, Иван Радованович, Лассе Шоне, Давид Дзаппакоста ва Валон Бехрами каби асосий таркиб ўйинлари касалликни юқтириб олгани аниқланди. Уларнинг сафи яна ортиши мумкин.

Коронавирус пандемияси туфайли Италия А Сериясининг ўтган мавсуми ҳам март ойида тўхтатилган эди. Вазият бироз юмшагач, чемпионат ўйинлари июнь-август ойларида давом эттирилди. Стадионларга мухлислар киритилгани йўқ. Охирги тур ўйинлари 2 августда ташкил этилди. “Женоа” чемпионатни 17-ўринни эгаллаб, А Сериядаги жойини сақлаб қолди.

dzhenoa-verona-prognoz-na-match-serii-a-02-08_15962218331586845411

Италия юқори дивизионининг янги мавсумига 19 сентябрдан старт берилди. Ҳозирча, жамоалар иккитадан ўйин ўтказган. “Женоа” биринчи турда “Кротоне”ни 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги ўйинда “Наполи”га 0:6 ҳисобида имкониятни бой берди.

Таркибини ҳужумчи билан кучайтиришга қарор қилган “Женоа” Элдор Шомуродов трансфери учун 9 миллион евро тўлайди. “Ростов” ҳужумчининг кейинги трансферидан ҳам 15 фоиз улуш олади. Ҳамюртимизга йилига 600 минг евро миқдорида маош бериш режалаштирилмоқда. Элдор бугун Италияга йўл олиши керак. У жума куни тиббий кўрикдан ўтиб, “Женоа” билан тўрт йиллик шартнома имзолайди.

Янги маълумот. Шомуродов Италия клуби билан тўрт йиллик шартнома имзолайди

Шомуродов энг зўр футболчилар термасига киритилди (фото)

Шомуродовнинг нархи қанча? “Ростов” “Женоа”нинг 8 миллионини менсимади ёхуд Элдорга Европадан яна учта таклиф бор

"Женоа" Элдор Шомуродовни оляпти

Канчельскис Шомуродовга Европа футболида ўйнаш усулини ўргатди. Элдорни Роналду билан рақобат кутмоқда

Шомуродов трансфери бўйича тезкор маълумот. “Ростов” Элдорни қўйиб юбормаяпти

“Ростов” Шомуродов ўрнига Бухорода туғилган ҳужумчини олади

  

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар