Италия А Сериясининг 37-тури доирасида Элдор Шомуродов тўп тепаётган "Женоа" клуби "Аталанта"ни меҳмон қилди ва 3:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Ўйиндан сўнг, генуяликлар устози қуйидаги фикрларни билдириб ўтди: 

"Ўзимиздан қониқиш ҳосил қилиш учун барча ишни амалга оширдик ва ниманидир исботлай олдик, назаримда. Оғир вазиятдан чиқиб кетишимизга нима сабаб бўлди? Биласизми, барчаси жамоани ўз кучига ишонтира билишда. 

"Кальяри" ва "Палермо" билан ҳам жуда яхши ўйин ўтказгандик. Биз саёҳатимиз мобайнида ўзимиздан қониқиш ҳосил қилиш нималигини англай олдик. Келажак ҳақида Прециоси гапиргани маъқул. Доим барчасини клуб эгаси ҳал қилган ва бу мутлақо тўғри, деб ўйлайман", - деди Баллардини.

Давиде Баллардинининг шартномаси ушбу ёзда ўз якунига етади. Клуб унга ҳозирча янги шартнома таклиф қилганича йўқ. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)