Бугун Италия чемпионати 24-турида "Интер" - "Женоа" баҳси бўлиб ўтади. Беллашувга Милан шаҳридаги "Сан-Сиро" (Жузеппе Меацца) стадиони мезбонлик қилади.

Учрашув олдидан генуяликлар устози Давиде Баллардини матбуот анжуманида иштирок этди ва қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

- "Женоа" футболчилари беллашувга яхши кайфиятда етиб келишди. Чемпионатнинг энг кучли жамоаларидан бири "Интер"га қарши ўйинда имкониятларимизни чамалаб олиш учун имконият. Нималарга қодирлигимиз аён бўлади. "Сан-Сиро" (Жузеппе Меацца)да ўйнаш ёқимли. Биз бу ерга муносиб иштирок этиш учун келдик, - деди Баллардини.

Миландаги ўйин Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.

"Интер" - "Женоа" ўйинининг тахминий таркиблари. Элдор Шомуродов асосий таркибга киритиладими? (Фото)
gettyimages-954412980-630x415

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)