Элдор Шомуродов тўп тепаётган "Женоа" клуби бугун ўз майдонида "Беневенто"ни қабул қилади. Ушбу муҳим ўйин олдидан генуяликлар бош мураббийи Давиде Баллардини қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Беневенто"га қарши ўйин биз учун жуда муҳим ҳисобланади. Биз "Милан"га қарши жуда яхши ўйин ўтказдик, уларга қарши муносиб ҳаракат қилдик. Аммо "Беневенто" - бошқа рақиб. Ушбу клуб майдонда янги ғояларни синаб кўришга доим тайёр. Шу жиҳатдан ҳам улар кучли. 

Рақиб жуда яхши мавсум ўтказяпти, деб ўйлайман. Уларнинг сифатли ўйинига қарамай, ожиз томонларидан фойдаланиб кетишимиз зарур. Бу имтиҳондан ўтишимиз керак", - деди Баллардини. 

Ушбу беллашув Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар