ЖЧ. Шаҳобиддин Зоиров финалга йўл олди!

Бугун мусобақанинг ярим финал жангларига старт берилди. Дастлабки баҳсда бокс иҳлосмандлари ҳамюртимиз Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг) ҳамда Франция вакили Биллал Беннама қарама-қаршилигига гувоҳ бўлишди.

Бироз аввал якунига етган шиддатли баҳсда Зоиров ҳакамлар хулосасига кўра ғалаба қозонди ва финалга йўл олди. Унинг ҳал қилувчи жангдаги рақиби бироздан сўнг аниқланади.