ЖЧ. Ўзбекистон тарихда илк бор умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди
Ads

12 кун давомида жаҳон бокси ишқибозларининг диққат марказида бўлиб келган мусобақа якунига етди. Марат Қурбонов бош мураббийлигидаги Ўзбекисон терма жамоаси мазкур дунё биринчилигида 8 вазн тоифасида иштирок этди ва жами 5 та медаль қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг), Миразизбек Мирзаҳалилов (-57 кг) ва Баҳодир Жалоловлар олтин медални қўлга киритган бўлсалар, 20 ёшли Дилшодбек Рўзметов (-81 кг) ўзининг дастлабки иштирокидаёқ кумуш медалга эга чиқди. Шунингдек, Бобоусмон Батуров (-69 кг) делегациямиз ҳисобига бронза медалини қўшиб қўйди.

Шу тариқа, Ўзбекистон бокс терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

image_2019-09-21_22-24-06

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Фан
21/09/2019 23:53
Бутун Дунё УЗБЕК деганда БОКСНИ БОКС деганда УЗБЕКНИ тушинишларини бугун тушуниб олишди.

Минг рахмат сизга азамат БАХОДИРЛАР.
Биз сизлар билан ФАХРЛАНАМИЗ !!!
Sodiqov Abror
22/09/2019 11:47
Койил йигитлар. Узбегимнинг хакикий углонлари. Галабалар муборак.факат олдинга. Ота оналаринга Рахмат.
Абдусамат Жураев
21/09/2019 23:10
Гап йук лоакал Бокс борку урган ватан шанини кандай эзозлашни кайердаги Фаластиндан еб юрибсанла
Studiyent Andijon
21/09/2019 22:45
Uzbektigers jamoasini qaytarsa zor bolar edida lekin boru
runny network
21/09/2019 22:33
Fshu MISHA Futbol atmen, Boksga balet qilamiz
&
Nozimboy
21/09/2019 23:02
Xa ko'z tegmasin ilohim.