ЖЧ-2022 саралашига қуръа ташланди, Ўзбекистон

Хабарингиз бор, бугун Малайзия пойтахти Куала Лумпурда жойлашган Осиё футбол конфедерацияси бош қароргоҳида жаҳон чемпионати-2022 ҳамда Осиё кубоги-2023 мусобақалари саралаш баҳсларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

D_pryBbXYAAGsjx (1)

Жами 40 та юрт терма жамоалари саралашдаги ўз рақиблари номини билиб олади. Биринчи саралаш босқичида зафар қучган 6 та терма жамоа ушбу иккинчи босқичга автоматик тарзда йўл олган 34 та юрт термалари билан биргаликда жами 5 та саватга ажратиб чиқилган. Натижада ҳар бир гуруҳда 5 тадан иштирокчи бўлади ва гуруҳлар сони 8 тани ташкил этади. Саралаш баҳслари якунида гуруҳда 1-ўринни банд этадиган 8 та терма жамоа ва 2-ўрин соҳиблари ичидаги энг яхши натижага эга яна 4 та терма жамоа Осиё кубоги-2023 финал босқичига йўл олиш билан биргаликда Жаҳон чемпионати-2022 саралашининг ҳам якуний ҳал қилувчи босқичи йўлланмасини расмийлаштиради.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2-саватдан ўрин олган.

D_lqJOxW4AAB_5Y

14:00. Айни пайтда қуръа ташлаш маросими бошланди.

14:02. Дастлаб Россияда ўтган жаҳон чемпионатига оид видеоролик намойиш этилди.

14:05. ОФК вакили мусобақа борасида маълумотлар бермоқда.  

14:08. Маросимда ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ва бошқалар ҳам иштирок этишмоқда.

14:11. Саҳнага Австралия терма жамоасининг собиқ футболчиси Тим Кэхилл таклиф этилди ва у маросим, жамоалар ва мусобақа борасида гапириб ўтди.

14:15. Энди қуръа ташлаш жараёни бошланмоқда. Умид қиламизки, Ўзбекистон миллий терма жамоасига осон, қулай рақиблар тўғри келади!!!

"А" гуруҳи: Гуам, Малдив, Филиппин, Сурия, Хитой

"В" гуруҳи: Непал, Қувайт, Хитой Тайпеи, Иордания, Австралия 

"С" гуруҳи: Камбоджа, Гонконг, Баҳраин, Ироқ, Эрон

"D" гуруҳи: Сингапур, Яман, Фаластин, Ўзбекистон, Саудия Арабистони

"E" гуруҳи: Бангладеш, Афғанистон, Ҳиндистон, Уммон, Қатар

"F" гуруҳи: Мўғулистон, Мянма, Тожикистон, Қирғизистон, Япония

"G" гуруҳи: Индонезия, Малайзия, Таиланд, Вьетнам, БАА

"H" гуруҳи: Шри-Ланка, Туркманистон, КХДР, Ливан, Жанубий Корея

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
maxmud muzaffarov
17/07/2019 15:05
xa xuddi buyurtma qilganday tushibti jamoamizga lekin saudia arabistonini urniga avtraliyami eronmi tushsa yaxshi bulardi
Низомтой Эргашев
17/07/2019 14:40
Саудия духига утиргандур Узбекистонди куриб
&
ахмад49
18/07/2019 10:41
Хозир хамма термалардан сюрпризлар кутиш мумкин, шунинг учун бемалол,уйнаб-уйнаб деган сузларни умуман эсдан чикариш керак,гурухдан чикаолмай колиш вариянтини хам эсдан чикармаслик керак.
&
ахмад49
18/07/2019 10:41
Хозир хамма термалардан сюрпризлар кутиш мумкин, шунинг учун бемалол,уйнаб-уйнаб деган сузларни умуман эсдан чикариш керак,гурухдан чикаолмай колиш вариянтини хам эсдан чикармаслик керак.
&
Surxon turon
17/07/2019 21:15
Бемолол биринчи бӯлиб чиқади гурухдан савудия духуга синди лекин
&
BBS UZB
17/07/2019 16:18
Osiyo kubogi 2023 aniq. Lekin, S.Araviyani omadi kelmadi
Илхом Anvarov
17/07/2019 14:39
Омад Узбекистон терма жамоасига!
Низомтой Эргашев
17/07/2019 14:38
Узбекистон бемалол 1 чи орин билан разминка килиб чикади бу гурухдан
&
17/07/2019 16:54
Mensimasdan òynamaslik kerak raqibni har qanday raqibga ham bor imkoniyatni ishga solamiz. Mensimaslikni tamini totib kòrganmiz