ЖЧ-2022 саралашидаги турларда ўзгариш. Ўзбекистон МТЖ қачон ва ким билан ўйнайди?

ОФК бугун расмий равишда футбол федерацияларини 2022 йилги жаҳон чемпионати / "Осиё кубоги-2023" марказлаштирилган саралаш турнирларини ўтказиш учун ариза беришга таклиф қилди.

8 мартга қадар федерациялар ўз гуруҳларида қолган ўйинларни ўтказиши мумкинми ёки йўқми, деган саволга жавоб беришлари керак. Бундай ҳолда, мезбон давлат делегациялар учун турар жой ва овқатланиш харажатларини ўз зиммасига олиши лозим. Бунинг эвазига у тижорат ҳуқуқларини олади, турнирда иштирок этадиган мамлакатларга трансляция ҳуқуқлари бундан мустасно.

ОФК навбатдаги турлар тартибини ўзгартиргани ҳам қизиқ. Еттинчи турдан сўнг тўққизинчи, кейин эса саккизинчи ўйинни ўтказиш керак бўлади. "Д" гуруҳида тақвим энди қуйидагича кўринади:

3 июн
Фаластин - Сингапур
Саудия Арабистони - Яман (агар ўйин март ойида бўлиб ўтмаса)

7 июн
Ўзбекистон - Сингапур
Саудия Арабистони - Фаластин

11 июн
Сингапур - Саудия Арабистони
Яман - Ўзбекистон (агар ўйин март ойида ўтказилмаса)

15 июн
Фаластин - Яман
Саудия Арабистони - Ўзбекистон

Агар Ўзбекистон миллий терма жамоаси барибир март ойида Яман билан ўйнаса, июн ойида 8 кунлик оралиғида фақат иккита ўйин ўтказиши даркор. Аммо Саудия Арабистони терма жамоаси ушбу 8 кун ичида 3 та ўйинда майдонга тушади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар