“Жароҳатим бўлмаганида ҳам Златандек 40 ёшгача тўп тепмас эдим!”
У шундай фикрда
Бразилиялик футбол афсонаси Роналдо 39 ёшли Златан Иброҳимович ва 36 ёшга тўлаётган Криштиану Роналду ҳақида гапирор экан фаолиятини эртароқ тугатиш маъқул эканини айтди.
- Иброҳимович мени ўзининг кумири, деб ҳисоблашини доим айтиб келган. У ажойиб футболчи. Менинг жароҳатим бўлмаганида ҳам, 40 ёшгача тўп тепмасдим. Роналду ҳам шу ёшгача ўйнаса керак. У ҳозир “Реал”даги Роналду эмас. Криштиану ўзини бошқаришни билади. “Сассуоло” билан баҳсдаги ўйинини кўрдингизми? Бутун учрашув давомида сояда юрса ҳам, кутилмаган зарба бера олади, - деди Роналдо.
Иброҳимович ва Роналду ёши ўтиб қолаётганига қарамай, Италия футболида тўпурарлик маҳоратини намойиш этиб келмоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар