Жамолиддин Бобожонов: Бугун ҳар қандай ҳолатда ҳам Санжар Қодирқулов майдонга тушади

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Саудия Арабистонига қарши учрашуви олдидан муҳим маълумотларни бериб бормоқдамиз. Улар қаторида журналистларнинг фикрларини ҳам сизларга ҳавола қиламиз.

Аввалроқ Қатарда фаолият юритаётган ҳамюртимиз футбол мутахассиси Алишер Никимбаевнинг фикрларини тақдим этгандик. Энди эса "Спорт" телеканали режиссёри Жамолиддин Бобожоновнинг учрашувдан олдинги қарашлари, рақибдан ҳар қандай ҳолатда ҳам қўрқиш кераклиги, терма жамоамизнинг тахминий таркиби ва бошқалар борасида тўхталиб ўтди.

36546640_2129936810620028_2980705576847147008_o

- Тўғриси, ушбу босқичда Саудия Арабистонининг ўйинларини эътибор бериб кўрганим йўқ. Шунинг учун жамоанинг кучли тарафларини билмайман. Лекин Саудия футболини биламиз, бу амалакат футболи Фор Кўрфазининг энг кучлиси. Ҳозирги кунда Қатар натижаларга эришмоқда. Лекин Форс Кўрфазидаги футбол жиҳатдан ва бошқа томондан энг улкан давлат. Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири. Мустақилликка эришибмизки, саудияликлар билан кўп тўқнаш келганмиз ва улар биз эришмаган натижаларни қўлга киритишди. Масалан, биз чиқа олмаган жаҳон чемпионатларига улар йўлланма олишган. Шунинг учун ҳар қандай ҳолатда Саудиядан қўрқишимиз керак.

Абрамовдан ҳар доим сюрприз кутиш керак ва буни сюрприз деб қабул қилмаслик лозим. Тўғрисини айтганда, Абрамовнинг салоҳияти биз кўниккан мураббийлардан кучлироқ бўлганлиги учун унинг қилаётган ишлари ноодатийдек кўринади. Аслида уни Ўзбекистондаги энг кучли мураббий деб биламан. Бу билан тил ёғламалик қилиб айтмаяпман, ичимдаги фикр шу.

Айнан бир янги ўйинчи тушишига шубҳам бор. Лекин таркибда ўзгаришлар бўлиши мумкин. Масалан, биз кўниккан қайсидир футболчи ўрнига, кутмаган ўйинчи асосий таркибда учрашувни бошлаши ёки баъзи бир чизиқларда ўзгариш бўлиши мумкин. Лекин Яман билан ўйиндагидек ҳеч ким кутмаган Санжар Қодирқулов тушиб келмайди. Санжар бугун майдонга тушади, ишончим комил. Бироқ янги Қодирқулов ўйинда қатнашишига шубҳам бор.

6671570729904

Гуруҳимиздаги асосий рақибимиз, албатта, Саудия Арабистони. Буни турнир жадвали орқали билиб олиш ҳам мумкин. 

Фикримча, Саудия Арабистонига қарши Ўзбекистоннинг тахминий таркиби қуйидагича бўлади:

Дарвозада Суюнов, ҳимоя марказида Тўхтахўжаев ва Аҳмедов. Бундай қарорга келганимнинг сабаби Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашувидан кейинги қарашларим. Ўнг қанот ҳимоясида Алижонов, чап томонда балки сюрприз бўлиши мумкин. Кичик жароҳати бор Сайфиев ўрнида Қодирқулов майдонга тушиши мумкин. Санжар бу чизиқда "Бунёдкор"да кўп бор ўйнаган. Умуман Қодирқулов ҳар қандай ҳолатда майдонга тушади, деб ўйлайман. Агар Сайфиев иштирок этса, Санжар ярим ҳимояда бўлади.

Таянч ярим ҳимоясида Шукуров, олдинда Алибоев ва Искандеров, қанотларда Ҳамдамов ва Машарипов ҳаракат қилади. Ҳужумда Шомуродов, - деди Жамолиддин Бобожонов.

Дарвозабон: Элдор Суюнов

Ҳимоячилар: Ҳожиакбар Алижонов, Одил Аҳмедов, Ислом Тўхтахўжаев, Фарруҳ Сайфиев / Санжар Қодирқулов

Ярим ҳимоячилар: Отабек Шукуров, Икром Алибоев, Жамшид Искандеров, Достонбек Ҳамдамов, Жалолиддин Машарипов

Ҳужумчи: Элдор Шомуродов