Жалолиддин Машарипов:

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Пахтакор” клуби ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов "Футбол ТВ" телеканалидаги “Offside” кўрсатувида миллий терма жамоа сафида ҳамма ҳам ўйнай олмаслигини, бу борада клубларнинг ёшлигидан босимда катта бўлган футболчилари терма жамоа либосини кия олишини айтди.

- Ўзбекистон чемпионатида бир ёки икки турда яхши ўйнаса, терма жамоада ҳам шу даражада ҳаракат қилади, дегани эмас. Руҳий босим кучлилик қилади. Ўзи терма жамоада ўйнайдиган ўйинчилар бор. Масалан, "Насаф" вакиллари. Сабаби, Рўзиқул Бердиев кучли мураббий. Сизга шу даражада психологик таъсир ўтказадики, уни гапларини ёшликдан эшитиб, кучайиб борасиз.

Жалолиддин Машарипов: Абрамов сизга шунақа “дух” берадики, сиз “Барселона”ни ютасиз

581582805730_1

"Пахтакор" вакиллари терма жамоада тўп тепа олади. Улар ёшлигидан мухлислари босимида ката бўлган. "Бунёдкор" ва "Локомотив"да ҳам шунақа. Водийда "Навбаҳор" футболчилари терма жамоа либосини кийиши мумкин. Уларнинг ишқибозлари Ўзбекистонда биринчи рақамли ҳисобланади. Босимга дош берадиган йигитлар ҳаракат қила олади, - деди Жалолиддин Машарипов.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Расулжон Тоштемиров
14/03/2020 16:26
Тугри
Muhammad Rahmatillaev
14/03/2020 16:22
Ўзбекистон термасида Навбахорни ўйинчиларидан кам деганда 5 нафари ўйнашга лойиқ.
&
Oybek160197
14/03/2020 20:47
Abramaov dux bersa Savudiyani nega yutmadik Jalol
Nuriddin Uktamov
14/03/2020 16:31
Lekin faqat bitta azizbek o‘ynaydi
Абдусамат Жураев
14/03/2020 17:30
Голбан хам кушилади навбахордан иккита