Жаҳон чемпионати учун таркиб Ўзбекистон кубогида сараланади
Ads

22-24 август кунлари Чирчиқ шаҳридаги Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия ва спорт университетининг спорт манежида оғир атлетика бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтади. Сентябрь ойида ўтказиладиган жаҳон чемпионатига асосий таркиб вакилларини саралаб олиш ва уларнинг жисмоний тайёргарлигини кўздан кечириб олиш имкониятини берадиган ушбу мусобақада Республикамизнинг турли вилоятларидан ташриф буюрадиган полвонлар қатнашади. Ўзбекистон кубоги бир вақтнинг ўзида асосий таркиб вакилларини саралашдан ташқари ёшлар ва ўсмирлар терма жамоасини шакллантириб олишда ҳам муҳим аҳамият касб этади, дея маълум қилмоқда Миллий олимпия қўмитаси. 

Маълум бўлишича, кубок баҳсларида терма жамоамизнинг асосий таркиб вакиллари ҳам ўз маҳоратини намойиш этишади. Мусобақанинг тантанали очилиш маросими 22 август куни 16:30 да бошланади.