Италиялик мутахассис Ўруновга эътибор қаратди

Италиянинг спорт оламидаги қудратли манбалари – MondoSportivo.it, La Gazzetta dello Sport ва CalcioRusso.com нашрларига Россия футбол бозори ҳақида таҳлилий материаллар тайёрлашга ихтисослашган италиялик мутахассис Микаэль Брага ўзбек футболчиси Остон Ўруновнинг “Спартак” жамоасига ўтганига эътибор қаратди.

- Ўрунов – катта истиқболли ўйинчи. Менимча, “Спартак” бу футболчини олиб, ҳақиқатан ҳам кучайди. Газизов уни “Уфа” олган эди ва Ўруновнинг салоҳиятини олдиндан билган.  Остонда зўр футболчи бўлиб етишиш учун барча имконият бор. Аввал “Спартак” 6-7 ўрин учун курашадиган жамоа,  дегандим. Энди Ўрунов ва Кокорин трансферидан сўнг улар янги мавсумдаёқ чемпионлик учун даъвогарлик қила олишига ишона бошладим. Ўрунов чемпионлик учун курашда бу жамоани кучайтира олади, - деди Микаэль Брага. 

Шунингдек, италиялик мутахассис “Спартак” янги мавсумда Еврокубокларда иштирок этмаслиги боис бор эътиборини ички чемпионатга қаратиши ва бу асосий рақобатчилар олдида москваликларга муайян устунликлар беришини ҳам алоҳида таъкидлади.

“Спартак” бош мураббийи Ўруновни устунлиги ва нималарга қодирлигини айтди

Ирисметов Россия клублари эътиборини Ўруновдан кучли футболчига қаратди

Остон Ўрунов: Энди “Спартак”нинг 35 миллион янги мухлиси бор!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)