Италияда ҳар куни футбол бўлади

Коронавирус пандемияси туфайли тўхтатилган Италия А Серияси тиклангач, мавсумни 2 августгача якунлаш учун ўйинлар ҳар куни ўтказилади.

Corriere dello Sport тарқатган хабарга кўра, телетомошабинлар ва клубларнинг хоҳиши кўра беллашувлар турли вақтларда ўтказилиши мумкин. Масалан, душанба кунги ўйинлар 21:00 да, чоршанба ҳамда пайшанба кунги баҳслар эса 19:00 ва 21:00 да бошланади. Жума куни эса фақат 1 та ўйин ўтказилади. У ҳам 21:00 да бошланади.

Шанба ва якшанба кунги учрашувлар эса 17:15, 19:30 ва 21:45 да бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Bahram
31/05/2020 12:01
Тезрок бошланаколса яхши бударди