Истомин чорак финал чиптаси учун кортга чиқади

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ракетка устаси Денис Истомин Қозоғистон кортларида ўтказилаётган турнирларда иштирок этишда давом этмоқда.

Бу сафар ҳамюртимиз "Челленжер" туркумига кирувчи "Нур-Султан 2" мусобақасида ўз юришини муваффақиятли бошлади. Франциялик Александр Мюллерга қарши кортга чиққан Истомин илк сетни 6:3 кўринишида ютиб олди. Иккинчи сетда ҳисоб теннисчимиз фойдасига ҳал бўлиб турган бир пайтда, Мюллер учрашувни давом эттира олмаслигини маълум қилди ва Денис техник ғалаба билан кейинги босқичга йўл олди.

Энди 1/8 финалда унга турнирнинг 5-тартиб рақам остида сараланган ракетка устаси, япониялик Таро Даниэль рақиблик қилади. Ўйин Тошкент вақти билан 13:55 атрофида бошлаиши режалаштирилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)