Ads

Эроннинг "Истиқлол" клуби италиялик мутахассис Массимо Карреренинг хизматларига қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Tasnim News Agency хабар тарқатмоқда.

Унга кўра эронликлар Каррерани яқиндагина истеъфога чиқарилган Винфрид Шефернинг ўрнига муносиб номзод сифатида кўришмоқда. Бироқ, у мавсум якунлангач жамоага таклиф этилиши мумкин. Унгача эса клубни катта мураббий Фархад Мажиди бошқариб туради.

Эслатиб ўтамиз, 55 ёшли Каррера 2016-2018 йилларда Москванинг “Спартак” клубидаги фаолияти билан танилган. Унинг бошқарувида москваликлар мамлакат чемпионлиги ва Суперкубокни қўлга киритишган.