УЕФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 2-туридан ўрин олган "Истанбул" Башакшехир - ПСЖ баҳсини ушбу саҳифада матнли трансляция тарзида кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларидан ўз вақтида бохабар бўлиб туриш учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. 

Истанбул Башакшехир

    UEFA ЧЛ "Н" гуруҳи 2-тур

    28/10/2020, 22:55

    0
    :
    2
    Тугади

    ПСЖ

    • Мойзе Кин 64', 79'

    Стадион: Basaksehir Fatih Terim Stadyumu 0 томошабин

    Бош ҳакам: Andreas Ekberg

    45'
    90'

    • 90'

      Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

    • 90+'

      Истанбулликларнинг кетма-кет иккита бурчак зарбаси фойда келтирмади. 

    • 90+'

      Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

    • 87'

      Курзава ўрнига Баккер майдонга тушди. 

    • 85'

      Дарвозага зарбалар бўйича статистика 13-15. Меҳмонлар фойдасига. 

    • 83'

      Экберг сариқ карточка ишлаб олди. 

    • 81'

      Кривелли ўрнига Жулиано майдонга туширилди. 

    • 79'

      ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мойзе Кин жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олиб, дарвозага аниқ йўллади. Дубль!

    • 76'

      Рафиньянинг юришини ҳимоячилар осонлик билан тўхтатди. 

    • 73'

      Рафинья Ди Мария ўрнига майдонга тушди. Флоренци ўз ўрнини Керерга бўшатиб берди. 

    • 71'

      Навасдан сейв. Дарвозанинг ўнг бурчаги томон кетаётган тўпни коста-рикалик посбон қайтариб қолишга эришди. 

    • 70'

      Шкртел ҳужумда қоидани бузди. 

    • 68'

      Топал ўрнига Демба Ба майдонга туширилди. 

    • 64'

      ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мойзе Кин бурчак зарбасидан сўнг, ҳисобни очмоқда. 

    • 63'

      Мбомбо ўрнига Калдирим майдонга тушди. 

    • 63'

      Ди Мариянинг бурчак узатмаси ўхшамади. 

    • 60'

      Топалга тиббий ёрдам кўрсатилиши зарур. 

    • 57'

      Висшанинг яна бир зарбаси дарвозага аниқ бормади. 

    • 54'

      Топал сариқ карточка ишлаб олди. 

    • 51'

      Навас Висшанинг юришини ўз вақтида зарарсизлантиришга эришди. 

    • 49'

      Экберг сариқ карточка ишлаб олди. 

    • 49'

      Висшанинг узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборди. 

    • 46'

      Мбаппенинг узатмасидан сўнг Сарабианинг тепган тўпи дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. 

    • 46'

      Иккинчи тайм бошланди. 

    • 45'

      Танаффус.

    • 45+'

      Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

    • 45'

      Висшанинг бурчак узатмасини ҳимоячилар қайтаришга эришди. 

    • 44'

      Висшанинг узатмаси ҳимоячиларга тегиб, майдонни тарк этди. 

    • 42'

      Ди Мариянинг жарима зарбаси жонли деворга тегиб, дарвозабоннинг қўлларига тушди.

    • 40'

      Мбаппени жарима майдони яқинида йиқитишди. Хавфли жарима зарбаси. 

    • 38'

      Висшанинг зарбаси ноаниқ кетди. 

    • 35'

      ПСЖ ҳужуми ўйиндан ташқари ҳолат сабаб тўхтатилди. 

    • 32'

      Мезбонларнинг қарши ҳужуми ҳеч қандай фойда келтирмади. 

    • 30'

      "Истанбул" қамалда! ПСЖ уларни жарима майдони ичидан чиқармаяпти. 

    • 28'

      "Истанбул" тартибли ҳимояланяпти.

    • 26'

      Неймарни эҳтиёт қилишга қарор қилишди. Сарабиа унинг ўрнида ҳаракат қилади. 

    • 24'

      ПСЖ тўпни назорат қилмоқда. 

    • 22'

      Неймар майдонга қайтди. Ҳаммаси жойидага ўхшайди. 

    • 20'

      Неймарга майдон четида тиббий ёрдам олмоқда. 

    • 18'

      Флоренцининг зарбаси ноаниқ кетди. 

    • 17'

      Ди Мариянинг зарбаси ҳимоячилардан бирига тегиб, майдонни тарк этди. 

    • 16'

      Висшанинг зарбаси бирозгина ноаниқ кетди. Мезбонларнинг қарши ҳужуми анча хавфли чиқди. 

    • 14'

      Висшанинг зарбасини Навас ушлаб олди. 

    • 12'

      "Истанбул"нинг бурчак зарбаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

    • 11'

      ПСЖ ҳимояланишга мажбур бўлмоқда. 

    • 8'

      Истанбулликларнинг жарима майдонига узатган кетма-кет тўплари ҳам ноаниқ йўналиш олди. 

    • 6'

      ПСЖ прессингда анча кучли ҳаракат қиляпти. 

    • 4'

      ПСЖ аста-секин ҳужумга ўтиб кетмоқда. 

    • 2'

      Цривелли сариқ карточка ишлаб олди. 

    • 1'

      Висшага узатилган тўп кучли ва ноаниқ чиқди ва мезбонлар ҳужуми барбод бўлди. 

    • 1'

      Ўйин бошланди. 

    • 0'

      Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. 

    • 0'

      Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. ЕЧЛ 2-тури давом эттирилмоқда. "Истанбул" Башакшехир - ПСЖ беллашувини матнли трансляция тарзида Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади. 

    Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)