Исроил Мадримов ва Эрик Уокер жангдан аввалги матбуот анжуманида... (Видео)

15 август (Тошкент вақти билан 16 август тонгда) АҚШнинг Талса шаҳрида Исроил Мадримов мезбон Эрик Уокерга қарши рингга кўтарилса, Шаҳрам Ғиёсов Вистон Кампос билан баҳслашади.

Анъанага мувофиқ, ушбу жанг аввалида боксчилар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Жумладан, Мадримов Эдди Хирнга ўз миннатдорлигини билдириб, Муроджон Аҳмадалиевнинг чемпион бўлишида ҳам унинг ҳиссаси катта эканлигини, чемпионлик жангларини Ўзбекистонда ўтказиш режаси борлигини айтиб ўтди.

Қолаверса, Ўзбекистонда боксга мухлислик юқори даражада эканлиги, ҳукумат барча спорт турларини ривожланишида катта ёрдам бераётганини, Муроджонни рекордини янгилаш имконияти борлигини, Хейсон Росариоми ёки Жермелл Чарло исталган чемпионга қарши жангга тайёр эканлигини таъкидлаб ўтди. 

 

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)