“Исроил Мадримов ўзига зиён қилмоқда!”

Хорижлик экспертлар профессионал бокснинг супер ярим ўрта вазн тоифасида (69,8 кг) яқин келажакда ҳақиқий юлдуз ким бўлиши ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирмоқда. Хусусан, Eye of the Tiger Management промоутерлик компанияси раиси Камил Эстефан ўзининг мижозлари – Садриддин Аҳмедов ва россиялик Артём Оганесян ушбу вазнда юқори марраларни затб этишини таъкидламоқда.

Маълумки, бу вазнда Исроил Мадримовни кўплаб мутахассислар бўлажак жаҳон чемпиони сифатида эътироф этяпти.  

ESPN журналисти Стив Ким ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси ўз вазнида етакчи бўлиши учун айрим жиҳатларга эътибор қаратиши лозимлигини билдирди.

- Исроил Мадримов содда шаклда жанг олиб борса, ҳақиқатан жуда кучли боксчига айланади.  Менда шундай туйғу борки,  унинг кўпқиррали боксчи бўлишга ҳаракат қилаётгани ўзининг  зиёнига ишлаётгандек. Ҳеч нарсага қарамай ишонч билан айтишим мумкинки, менга унинг истеъдоди жуда ёқади ва Исроил кўпроқ “пишиши” керак бўлади, - деб ёзади Стив Ким.

photo_132159

Eye of the Tiger Management промоутерлик компанияси раиси Камил Эстефан Стив Кимнинг бу изоҳига жавоб ёзиб, собиқ Иттифоқ ҳудудидан чиққан яна икки боксчи бу вазнда юқори мақсадлар учун курашишга тайёрлиги ва Мадримов сингари уларга ҳам эътибор қаратиш кераклигини таъкидлади.

- Стив, сенинг Садриддин  Аҳмедов ва Артём Оганесян жангларини жонли тарзда томоша қилишингни интизорлик билан кутяпман. Чунки, улар ўз вазнининг келажаги, - деб ёзди Камил Эстефан.

Исроил Мадримов айни пайтда ўз вазн тоифасида жаҳон рейтингида Садриддин Аҳмедов ва Артём Оганесяндан юқорида - 15 поғонада бормоқда. Хивалик боксчи яқинда жиддий жароҳатини операция қилдирганига қарамай, куни кеча Тошкентда ўтказилган жангда рингга чиқди. Исроил кучли рақиб – 14 жангининг барчасида рақибларини нокаутга учратган конголик Эммани Коломбони ўн раундлик тўқнашувда очколар ҳисобида енгди.

Умумий ҳисобда, Исроил Мадримов 7 та ғалабали жангдан бештасида рақибларини муддатидан олдин таслим қилган. Айтиш жоизки, Исроилнинг барча рақиблари профессионал рингда катта тажриба тўплаган рейтинги баланд боксчилар бўлган.

Уч йилдан бери профессионал жангларда қатнашаётган Садриддин Аҳмедов эса барча – 12 та баҳсда зафар қучган ва ўн марта рақибларини рингга қулатган.

photo_156459

Садриддин шу йилнинг 29 январь куни Мексикада ўтказилган жангда нидерландиялик Стивен Даньони очколар ҳисобида енгиб, WBA, NABF ва WBC йўналишларидаги минтақавий камарларни қўлга киритди. Аҳмедов жаҳон рейтингида 36-қаторда қайд этилган.

Россиялик Артём Оганесян ҳам Садриддин сингари 12та учрашувнинг ҳаммасида рақибларини мағлубиятга учратган. Ўнта жангни муддатидан олдин якунлаган. Бу ғалабалари эвазига ўз вазн тоифасида дунё боксчилари орасида 40-ўринга кўтарилиб олди.

Ҳасанбой зўрми ёки Дониёр? Хорижлик эксперт чемпионларни таққослади

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
10/04/2021 12:00
Буларни иккови хам Исроилга чут эмас!

Минбар

Барча блоглар