Исроил Мадримов ҳақида жаҳоннинг энг машҳур нашри томонидан ажойиб мақола чоп этилди

Ҳамюртимиз Исроил Мадримовни Ўзбекистонда танимаган инсон бўлмаса керак. Албатта, у ҳаваскор боксда ўзининг ажойиб ҳаракатлари, натижалари билан барчамизни бирдек хурсанд қилиб келган. Унинг профессионал боксдаги фаолияти янада ёрқинроқ кўриниш олмоқда ва бу давомий бўлишини чин дилдан хоҳлар эдик. Бу борада эса, Исроилга ишонамиз. Чунки унинг салоҳияти бунданда юксак натижаларни қайд эта олишига ишончимиз комил!

Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, у профессионал йўналишда ажойиб натижалар қайд этишда давом этмоқда. 5 та жанг ва 5 та нокаут!

Унинг мағлубиятсиз серияси, жанг олиб бориш услуби, ўзига хос зарбалари жаҳон профессионал бокс оммасининг ҳайратига ва эътирофига сазовор бўлмоқда. У тўғрисида жаҳон профессионал бокс оламининг кўзга кўринган шахслари томонидан билдирилаётган илиқ фикрлар эса, юртдошимизнинг кучига, истеъдодига берилган муносиб баҳодир. Жумладан, Эдди Хирннинг “Монстр” деб аташи ҳам бунга мисол бўла олади. Хирннинг айни кунда, жаҳон профессионал бокс ҳамжамиятидаги нуфузи эса барчага маълум... Шунингдек, профессионал боксчиларимиз орасида ҳориж матбуотининг энг кўп эътиборига тушаётган ҳам Исроил Мадримовдир.

Кеча, бутун дунёга машҳур, ESPN нашри юртдошимиз ҳақида ажойиб мақолани чоп этди.

мад

Ушбу мақолани сиз билан баҳам кўришга қарор қилдик...

- ФРИСКО, Техас штати. 29 февраль Ford Center at The Star мажмуасида марказий жанги Майки Гарсия ҳамда Жесси Варгас ўртасида бўлган, бир қатор истеъдодларга бой бўлган бокс оқшоми бўлиб ўтди. Бундан ташқари, ушбу жанг кечасида бир қатор чемпионлик жанглари, хусусан, ярим енгил вазн тоифасида WBC чемпионлик камари учун Хулио Сезар Мартинес  Жеем Харрисга қарши, мазкур вазн тоифасида WBA чемпионлиги йўлида “Слава” залининг келажаги Роман “Chocolatito” Гонсалес эса Халид Яфаи билан тўқнаш келди.

Бутун эътибор ушбу уч қарама-қаршиликка қаратилган  бир вақтда андеркардда бир қатор умидли ёш боксчилар рингга кўтарилар эди. Жумладан, 25 ёшли Исроил Мадримов тажрибали Чарли Наваррога қарши WBA чемпионлик камари йўлидаги саралаш жангида иштирок этди.

Ўша вақт жаҳоннинг ёш ва умидли боксчилари қаторида эътироф этилаётган Мадримовни Тимоти Бредли, Лукас Матиссе, Руслан Проводниковлар билан ишлаган, Жоэл Диас ака-укалари Антонио ва Хулио билан биргаликда шуғуллантираётганди.

Жоэл Мадримовни ўзи учратган боксчиларни ичидаги энг яхши табиий маҳорат эгаси, деб атади.

Навваро билан рингга кўтарилган Мадримов ўзбекистонлик бўлиб, мағлубиятсиз одимлаётганди. Чарли устидан ғалаба Мадримовни WBA "regular" камари соҳиби Эрисланди Лара ёки IBF ва WBA супер титуллари эгаси Хейсон Розариоларга қарши чемпионлик жангига яқинлаштирарди...

Давоми бор...

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)