Испания терма жамоалар рекордини ўрнатди

Евро-2020 саралаш босқичида Испания терма жамоаси меҳмонда Швецияга қарши бҳсда 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Европа чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.

Роберт Морено шогирдлари F гуруҳида 20 очко тўплашни уддасидан чиқиб, Европа чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.

Шу билан, испанияликлар кетма-кет 7-маротаба Европа чемпионатида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлишмоқда.

Бу терма жамоалар орасида рекорд ҳисобланади. Испанлар 1996 йилги Европа чемпионатидан буён мунтазам мусобақада иштирок этиб келишмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар