Исломжон Қобилов: Аввалги мусобақани мағлубият билан бошлаб, чемпионликка эришгандик. Бугунги ўйинда ютқазмадик...

Ўзбекистон U-23 - Эрон U-23 учрашувидан сўнг терма жамоамизнинг ягона голига муаллифлик қилган Исломжон Қобилов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ҳар доим бунақа мусобақада биринчи ўйин ҳаёжонли ўтади. Жамоалар бир-бирини ўрганиб олиши учун вақт керак. 15-20 дақиқадан сўнг ўз ўйинимизни топиб олдик. Дастлабки тайм охирларида пенальтидан ҳисобни очдик.

Иккинчи бўлим бошида ҳотиржамликка берилиб, дарвозамиздан гол ўтказиб юбордик. Дарвозамиз ишғол этилганидан сўнг яна ўзимизга келиб олдик ва ўйинни қўлга олишга интилдик.

Нима бўлган тақдирда ҳам Эрон Осиёда етакчи жамоалардан бири. Кейинги учрашувларда ғалаба қозониб, гуруҳдан чиқишга интиламиз.

Икки жамоада ҳам камчилик ва хатолар мавжуд. Буни энди видеода кўриб, хулоса чиқарамиз.

Любинко Друлович танаффусда қандай топшириқ берди? Мураббийимиз биринчи таймдагидек тўпни назорат қилиш ва машғулотлардаги кўрсатмаларни бажариш кераклигини уқтирди.

Аввалги мусобақани мағлубият билан бошлаб чемпионликка эришгандик. Бугунги ўйинда ютқазмадик. Худо хоҳласа ҳали ҳаммаси яхши бўлади деган умиддаман. Кейинги турда 3 очко жамғаришга интиламиз, - деди Исломжон Қобилов.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Элбек Юлдошев
09/01/2020 19:18
Узбекистон яхши уйнади Факат имкониятдан фойдалана олмади Ойбек Бобур, Яхшибойевлар хали узини курсатади улар бугун хам яхши уйнади сунги нуктани куйишда аниклик етишмади. Сизлардан илтимос Футболчиларимизни ортикча танкид килман Мураббий Шароф ва Саитовлар хизматидан фойдаланиши керак эди чунки улар тажрибали Бушашманг лар
Элбек Юлдошев
09/01/2020 19:16
Узбекистон яхши уйнади Факат имкониятдан фойдалана олмади Ойбек Бобур, Яхшибойевлар хали узини курсатади улар бугун хам яхши уйнади сунги нуктани куйишда аниклик етишмади. Сизлардан илтимос Футболчиларимизни ортикча танкид килман Мураббий Шароф ва Саитовлар хизматидан фойдаланиши керак эди чунки улар тажрибали Бушашманг лар
&
Ramzis ll
09/01/2020 18:54
Sen sardorlik bog'ichini topshir, bunga arziydigan bolaga.
Alishoh Olimov
10/01/2020 02:08
To'g'ri aytasiz.bugungi kunda haqiqiy lider menimcha G'aniyev