Ислом Тўхтахўжаев энди

Хитойнинг “Шеньянг Урбан” клубида фаолият юритаётган Ислом Тўхтахўжаев бир неча кун аввал "Бунёдкор" машғулотларида иштирок этаётгани борасида хабар бергандик. Ҳимоячи жамоасига қўшилгунга қадар "қалдирғочлар" билан бирга шуғулланиши айтилганди. У ҳатто кеча бўлиб ўтган "Андижон" ва "Бунёдкор" ўртасидаги ўртоқлик учрашувида майдонга тушганди.

Бугун эса Ислом Тўхтахўжаев "Локомотив"да кўриниш берди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси "темирйўлчилар" йиғинига қўшилди. Клуб матбуот хизмати бугун "Локо"нинг спорт залда шуғуллангани акс этган расмларда Тўхтахўжаев ҳам бор.

Ислом Тўхтахўжаев ва Олег Зотеев "Бунёдкор"да шуғулланмоқда. Ўтган мавсум "Навбаҳор"да ўйнаган футболчи ҳам "қалдирғочлар" билан

photo_2021-01-22_10-31-32

Қизиқ! Ислом Тўхтахўжаев аввалроқ формасини ушлаб туриш учун нега собиқ жамоаси "Локомотив"га бормаганди? Энди эса у "Бунёдкор"дан "темирйўлчилар" сафига қўшилди.

Кўрамиз, ҳимоячи яна Хитойга йўл оладими ёки "Локомотив"да қоладими? Воқеалар ривожини SPORTS.uz сайтида кузатишда давом этинг!

photo_2021-01-22_10-31-59

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар