Ислом Махачев UFCдаги олтинчи ғалабасини қўлга киритди

Абу-Дабида UFC 242 кечасининг асосий жангларидан бири бўлиб ўтди. Енгил вазн тоифасида россиялик Ислом Махачев ва Дэви Рамос ўзаро тўқнаш келди.

Жангнинг биринчи раундини хотиржам ўтказишди. Иккинчи 5 дақиқаликда Ислом Махачев тезликни оширди ва ташаббусни ўз қўлига олди. Учинчи раундда Махачев ғалабага яқин келганди, аммо Рамос жанг якунига қадар туриб бера олди.

Жанг якунидан сўнг, хакамлар 29:27, 30:26, 30:26 ҳисобларини Махачевнинг фойдасига ҳал қилишди.