Ислом Махачев UFC билан янги шартнома имзолади

Россиялик 27 ёшли ММА жангчиси Ислом Махачев UFC билан тўртта жанг борасида янги шартнома имзолади.

“UFC билан янги шартнома имзоладим. Ушбу шартнома яхши кўриниш олган тўртта жанг учун мўлжалланган. Улар шунча кўп гонорар беришади деб ўйламаган эдим. Ҳозирча қанча миқдода таклиф қилишганини айта олмайман”, - деди Bostanof MMA Youtube-каналига берган интервьюсида.

Махачев 70,3 кг вазн тоифасида жанг қилади. У умуман олганда ММАда 18 та жанг ўтказган. UFC да етти бор жанг қилиб, бир бора мағлубиятни қабул қилиб олганди. Ислом сўнги жангини 7-сентябрь куни Абу-Дабида бразилиялик Девис Рамос билан ўтказиб, ҳакамларнинг якдил қарорига кўра, ғалаба қозонган эди.