Ислом Аҳмедов: Майдонда футболчилар бор-у, аммо жамоа йўқ
Ads

Ҳозирги пайтда миллий терма жамоамизнинг мағлубияти қизғин муҳокамаларга сабаб бўляпти ва турли баҳс-мунозаралар авжига чиқяпти. Ахир Осиёда ўртача савиядаги рақиб бўлган, биздан кучсиз ҳисобланган Фаластинга мағлубиятга учраганимизни қандай тушуниш мумкин? Очиғи, жамоамиз кўрсатган ўйин барчани тушкун аҳволга тушириб қўйди. Шуми бизнинг ўйин, биз жаҳон чемпионатига шундай ўйин билан чиқамизми? Куперни биз мана шундай ўйин кўрсатиши учун олиб келганмидик? Унинг олдидаги асосий мажбурият ва мақсад жаҳон чемпионатига олиб чиқиш. Аммо иккинчи саралаш босқичининг илк ўйинидаёқ кучсиз рақибга ютқазиб турса ёмон алам қилар экан-да ва бундан буёғига ундан нимани кутишни ҳам билмай қоласан экан. Табиийки, бундай пайтда жиддий танқидлар асослидек туюлмоқда. Айниқса, футболни яхши тушунадиган, тажрибали мутахассисларнинг билдирадиган муносабатлари эса янада қизиқарли кўриниши мумкин. Юртимизда кўзга кўринган, тажрибали мутахассисларимиздан бири Ислом Аҳмедов билан боғланиб, унинг миллий терма жамоамизнинг шармандали мағлубиятига қандай муносабатда эканлиги билан қизиқдик.

«Куперга тушунмадим»

- Жамоа ўйинга ҳар томонлама тайёр эмасди, - деб гап бошлади Аҳмедов. - Мураббийнинг имзоси кўринмади. Ваҳоланки, таркибда фақат энг яхши футболчиларимиз бор эди. Лекин улар ўйиндан узилиб қолишди, ташкилий томонлама ҳам ўйинимиз йўқ. Бу бизнинг жамоа эмасди, мутлақо танимадим. Бу ерда ҳамма савол бош мураббий ва унинг штабига. Жамоамиз Купернинг қўлида бир йилдан бери шуғулланяпти. Майли, Осиё Кубогигача унинг ихтиёрида икки-уч ойча вақт бор эди, бу тушунарли. Кечирасиз, энди бир йил вақт ўтди. Сизга мутахассис сифатида айтаманки, жамоамизда ўйин йўқ. Бир йил давомида мураббий нима билан шуғулланди? Фаластин билан ўйиндан кейин Купер жуда қизиқарли интервью берди. Бу биринчи ўйин, охиригача кўрайлик, кейин хулоса чиқарамиз деяпти. Ие, ахир вазият шундай давом этса, қандай қилиб охири бўлиши мумкин? Биласизми, ўйинни кўриб ўзимни жуда ғалати ҳис қилдим. Бизнинг футболчиларимиз яхши ва сифатли ўйнай олишади. Бироқ Ўзбекистон учун ниҳоятда ачинарли ўйин бўлди. Мен ўйиндаги хатолар ҳақида гапирмоқчи эмасман. Боя айтганимдек, умуман ўйин йўқ, ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам.  Ким нима қилишни билмаяпти. Аслида барча йигитлар бир-бирини яхши тушунади. Аммо Фаластин билан учрашувда бир-бирини тушунишмади. Фаластин биздан кучлироқ кўринди. Ваҳоланки, уларнинг жамоасида бизникиларга ўхшаган бирорта яхши футболчи йўқ. Хўш, бу вазиятда яна кимга савол бўлиши керак? Албатта мураббийга. Элдор Шомуродов Россия чемпионатида август ойининг энг яхши футболчиси бўлди, аммо Фаластин билан учрашувда умуман кўринмади. Яна кимга савол бўлиши керак, табиийки бош мураббийга. Купердан жамоа билан нима қилгани ҳақида сўраш керак. Бизда ҳамма ўйинчининг номи бор, таниқли. Лекин майдонда уларни кўрганимиз йўқ. Купер бизга тушунтирсин. Афсуски, матбуот анжуманида бош мураббий футболчилар айтганларимни қилмади деяпти. Ие, бўлмаса уларни ким тайёрлади? Ким чақирди? Улардан нимани талаб қилди? Нимани ўргатди? Очиғи, Куперга тушунмадим, у Фаластин билан учрашувда нимани хоҳлаганини билмадим. Ҳимоявий ўйинми десам, ҳимоя йўқ. Ҳужумкор ўйин десак, ҳужум ҳам йўқ. Футболчилар майдонда бор-у, аммо жамоа йўқ эди. Биз эса гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқишимиз керак. Аммо энди биз уч очко йўқотдик ва тўплар нисбатимиз минус икки.

«Раҳбарларимиз тўғри хулоса чиқаришади»

- Купер интервьюсида ҳаммасини аниқ гапирди. Охиригача шу ерда бўламан деди. Футболимиз раҳбариятида футболни тушунадиган инсонлар бор. Улар бу вазиятдан тўғри хулоса чиқаришади. Ҳамма ўйинни кўрди. Ўйлайманки, раҳбарларимиз профессионал даражада хулоса чиқаришади. Агар шу кетишда бўлса, биз узоққа бормаймиз. Бу ерда бошқа муаммо бор. Яъни, Купер билан тузилган шартнома. Унинг ойлик маоши кичкина пул бўлмаса керак, ҳар ҳолда. У охиригача ишламоқчи бўляптими, демак шартномаси кучли тузилган. Қаранг, Фаластин мураббийи ўйинни ютгач, матбуот анжуманида йиғлаб юборди. Бизнинг мураббийимиз эса ўйинчиларни айблаяпти. Ким футболчиларни айблаётган бўлса, у мен учун мураббий эмас. Мен Фаластинни ва унинг футболчиларини ҳурмат қиламан. Аммо бизнинг Осиёда ўз жойимиз ва ўрнимиз бор. Улар Ўзбекистонни ютди ва биздан кучлироқ ўйнашди ҳам. Биз ўзимизнинг ўйинчиларимизни ва уларнинг нималарга қодирлигини ҳам яхши биламиз.

«Барча саволлар мураббийга»

- Биласизми, таркибимиз ажойиб футболчилардан ташкил топган. Уларнинг сони 11 та эмас, 22 нафар. Футболда ҳамма нарса мураббийга тегишли. Ўйинчиларга ачиняпман, улар ҳозир бу мағлубиятдан кейин қандай кайфиятда? Бундай ўйиндан кейин ўйинчи ўзидаги ишончни йўқотиши ҳеч гап эмас. Шунинг учун ҳозир футболчиларимизга қийин. Фаластинга қарши ўйиндан олдин улар таниқли эди, учрашувдан кейин эса уларга бўлган қизишлар тушиб кетди. Тайёргарликка кўп нарса боғлиқ. Лекин савол туғилади. Улар ким билан ишлашяпти, кимнинг қўли остида қандай йўналишда ҳаракат қилишяпти. Ахир Фаластинга қарши баҳсда йигитларимиз футбол ўйнашмади. Ахир биз ўзимизникиларни биламиз-ку, қандай ҳужумкор футбол кўрсатишларини. Билмадим, улар ўйинга қандай тайёргарлик кўришган? Афсуски, кучсиз бўлган Фаластин биздан кўра кучлироқ ўйнади. Агар яхши ўйнаб ютқазсак бу бошқа гап. Аммо кеча рақиб ким эди ва биз қандай ўйнадик? Бу оғриқли савол. Ўзини ҳурмат қиладиган мураббий бундай ўйин ва мағлубиятдан сўнг истъефога чиқади. Футбол тарихида эса бунга доир мисоллар кўп бўлган. Мен танқид қилмоқчи эмасман, шунчаки барча саволлар мураббийга қаратилган ва улардан жавоблар олиш керак.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Кахрамонжон Сафаров
11/09/2019 21:01
Сизни гапларингиз буйича термага тренер булмокчимисиз причём бу ерда тренер поляга тушгандан кейин уйинчи узини уйини билан уйинчи ёки Э.Купер уйинчиларни куоидан тутиб пульт оркали бошкардими биронта уйинчини курсатинг тугри пас бериб олдига интилганини Шомуродов холос исканжада юриб харакат килган, окам узи сиз кимсизки хаммаёкни дундиргандек шу гапларни айтгани сиз хам истеьфога чиксин дейсиз дамизи олинг сизга хали анча бор сизлар Узбекистонга тошкентча уйин олиб кириб булдиларинг, водийни синдириб булдиларинг, Насафга харакат киляпсизлар, энди Узбекистон Термасини хам махрум килмокчимисиз жаноб таникли мутахассис, тренер эмас Узбек футболчилари йиглаши керак суюкли тогачаларига кушилиб, футболчиларингизни орияти булганида бошкача уйин булар эди
Рустам Содиков
12/09/2019 08:26
Айни хакикат,футболчиларимиз зур. Уларни бирлаштирадиган,тугри йулга тактикага соладиган одам йук. Купер эса,Горбачевга ухшаган борни цукка чикарадиган соткин. Ундан тез кутилиш керак. Уйинчиларимиз тренерсиз хам уйнаб биладилар.
Рустам Содиков
12/09/2019 08:10
Купер бу соткинми дейман. Бор нарсани йук киляпти уни жавобгарликка тортиш керак.шу билан бирга уни олиб келганларни хам. Давлатнинг улар пулини олдиндан уйланган режа асосида талон тарож килганлар.
&
Фан
12/09/2019 04:55
Жуда....а тугри фикрлар билдирилган.
Лекин хамма билиб булган, хаммага кундек равшан булган,хамма шу хакида бош котираётган бир пайтда яна шу жавобни такроран эшитишдан не наф.
Мутахасис б/н биз каби оддий футбол ишкибози фикрларида озгина фарк булиши керакку.
Хозир мухлисларни умумий саёз фикрлар, курук гаплар б/н бошини огритишни кераги йук, узи шундогам огриклар етарли булиб турган бир пайтда.
Рахмонов Шерали
12/09/2019 03:10
Ассалому алайкум ватандошлар.Мени фикримча миллий терма жамоада ишлайдиган мураббийларга эркин футболчи танлаш ва тактика танлашда мажбурий курсатма бериб турувчи каттарок мураббийлар бор.лекин Э.Купер бошчилигида терма жамоани куззатиб бораман. Уни ишлашига юкорида айтган тренерлар тасир утказайоткандир. Бу факат мени фикрим
&
Kanron ja
11/09/2019 23:25
Kuper aytibdiku. Meni aytganimdi qilmadi fudbo'lchilar! Murabbiyga bo'ysinmagganni xaydash kerak u Axmedovmi Ismoilovmi Masharipovmi xechbiri udarajada qoyillatib quygan joyiyo'q . Qanchadan qancha talantlarbor Uzbekistanda . Kechirasizu Kuper qoladi
Абдусамат Жураев
11/09/2019 23:07
Якин соатлар ичида Расман Вадим Абрамов миллий жамоа бош мурабий деб ЭЛОН чикади худо хохласа
Расулжон Тоштемиров
11/09/2019 21:37
Виждонсиз футболчилар виждон булганда хеч булмаса сизлар хакикатни айтар эдинг. Тренердами футболчидами сенлар професонал эмас виждон кулисан афсус
&
Surxon turon
11/09/2019 20:51
Бабаянди ёмонлаймузи лекн бабаянам бундан яхшироқ ӯйнатган равшан эрматов тирикми нимани кутаяпти хайронман хайдаш керак қарри тӯнкани
&
Shaxzodbek
11/09/2019 20:12
Hamma aybni murabbiyga qoʻyish yaxshimas. Boshqa iqtidorli futbolchilar ni qidirish kerak. Oʻzbekiston Olimpiya TJ nimg oʻyinchilarini tanlash kerak. MTJ ning faqat Eldor Shomurodov ,Odil Ahmedov , Doston Hamdamov dan boshqa hammasini termadan badargʻa qilish kerak.
&
Shaxzodbek
11/09/2019 20:20
Futbolchilarimizga VATAN TUYGUSINI YOʻQ. Stadion ga oʻyindan oldim OʻZBEKISTON MADHIYASI YANGRAGANDA YURAKDAN MADHIYANI IJRO ETISHMAYDI. BULAR VATAN UCHUN EMAS OʻZ MANFAATI UCHUN OʻYNAYAPDI. KIMGA YOQMAYDI HAR XIL DAVLATLARGA MASHGʻULOTLAR DAM OLISHLAR. BU NATIJA B.N QANDAY OʻZBEKISTON XALQINI , PREZIDENTIMIZNI YUZLARIGA QARAB BILISHADIMI BU UYINCHILAR. UFA HAMMA SHAROITNI YARATIB BERGAN FUTBOLCHILAR NONKOʻR.
Кахрамонжон Сафаров
11/09/2019 21:16
Шахзодбек жоним укам , Марадонани олиб келсангиз хам инсонни ичидан чикмаса фойдаси йук Олтиарикни Кишлок командаси *Ифтихор*ни ютиб куйиб 50 марта телевизорда курсатиб макташ урнига бирон бир бошка давлатни махалла командасини ничья килиб келишсаям хафа булмайди киши, мана сизга супер лига ,мана сизга Узбекистон судьялари-ю ва футболи, Пахтакорни судьяси Шакал Косимовни хам олиб бориш керак эди шунда жарима, кизил карточка оркали ничья килиб олишармиди балким.
Абдусамат Жураев
11/09/2019 23:12
Якиндагинна тугаган узб футбол федратсиядаги мажлис соат 22 : 50 тугади Равшан Эрматов ва Вадим Абрамов биргаликда чикишди узун кулок гапларни айтишича ЭКТОР КУПЕР АУТ ХАЙР КУПЕР БОБО ТОВОН ПУЛИНИ АЛИШЕР УСМАНОВ ТУЛАБ БЕРАРКАН
&
НАВБАХОРИМ ОРИМ МЕНИНГ !!!
11/09/2019 20:21
Жуда хам тугри фикрлар айтилибди,100 фриз купиламан ????