Ирисметов: Одил Остондан кучлироқ!

Ўз вақтида Москванинг “Спартак” жамоасида тўп сурган Жаъфар Ирисметов Остон Ўруновнинг бу жамоага ўтишига изоҳ берди ва вазиятдан фойдаланиб, россиялик мутахассислар ўзбек футболидаги яна қайси ўйинчиларга эътибор қаратиши лозимлигини ҳам маълум қилди.

- Остон Ўруновга “Спартак”да ўзини кўрсатиш қийин бўлади, унга кўпроқ ЦСКА услуби мос келарди. Шунга қарамай, ҳозир “спартакча футбол”, деган тушунча йўқ бўлиб келган. Ҳамма нарса ўйинчининг ўз қўлида ва мураббийнинг футболчидан нима хоҳлашива кутишига боғлиқ.

Ўрунов – майдон марказини ушлаб турадиган бақувват ўйинчи. У ҳали ёш ва тарбиялаб тўғри йўналтирилса, яна ўсади ва “Спартак”да муносиб тўп сура олади, - деди Жаъфар Ирисметов.

trener-sbornoj-uzbekistana-mne-prijatno-chto-urunov-popal-v-velikij-spartak_1596626077395657790

“Пахтакор”да спорт директор лавозимида фаолият юритаётган Жаъфар Ирисметов жамоасида Остон Ўруновдан кучли футболчилар ўйнаётгани, ўз ўрнида уларда Россияда тўп суриш истаги борлигига ҳам урғу берди.

- Ўзбекистон чемпионатининг энг истеъдодли таянч ярим ҳимоячилардан бири бу Одил Ҳамробековдир  ва у ҳақиқатан Остон Ўруновдан анча кучли. Албатта, бу менинг шахсий фикрим. “Пахтакор”да катта салоҳиятга эга ёш футболчилар кўп ва улар ўз фаолиятини Россияда давом эттиришни истайди. Ҳозир айрим таклифларни кўриб чиқяпмиз. Илгари ўзбек футболчилар Жанубий Кореяга кетишга интиларди.

Odiljon_Hamrobekov_2020

Кўпчилик ёзаётганидек, Ўрунов кўп гол урадиган футболчи эмас. Бу вазиятда кўп нарса бош мураббийга ва у футболчини қайси тактик схема асосида майдонга туширишига боғлиқ бўлади, - дейди собиқ ҳужумчи.

Таъкидлаш лозимки, Остон Ўрунов ҳам асли “Пахтакор” тарбияланувчиси ҳисобланади. Лекин пойтахт жамоасида унга имконият берилмаган. Ёш футболчи катта футбол ҳавосидан “Навбаҳор” ва “Локомотив” жамоаларида баҳраманд бўлган.  Миллий чемпионатда жами 55 та ўйинда ўзини кўрсатган 19 ёшли ярим ҳимоячи шу йилнинг бошида “Уфа”га ўтиб, илк бор легионер мақомида тўп сурди. Энди эса уни янада катта синовлар кутиб турибди.

Жаъфар Ирисметовнинг ўзи эса, 2001-2002 йилларда Россия чемпионатида “Спартак” ва “Анжи” жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, миллий чемпионатимизнинг энг зўр тўпураларидан бўлган ҳужумчи легионер мақомида Греция, Беларусь, Украина, Хитой ва  Қозоғистон жамоаларида ўйнаган. Ўзбекистон, Россия ва Қозоғистон чемпиони бўлган.

large (1)_7_1

Ирисметов Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 36 та учрашувда рақиблар дарвозасига 15 та гол урган.  

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
07/08/2020 23:37
Odil Hamrabekov haqiqatdan kuchli uzini pazitsasiga. man kurgan uyinchilarni ichiga hozir eng zuri. Tayanch nuqtaga. yana qaytaraman nuqtasiga. MTJ eski uyinlarini ham kurganman Hamrabekovday tayanch nuqtaga uyinni ushlaydigan kurmadim. Masalan Aziz Haydarov uynagan. Aziz tup tashlap uzi qulay bulib ochilib maydonni hamma burchagiga paydo bulib. uyinni hofuruni tushurib qaytadan. hujim boshlash va. raqib kamandani bosimi kuchaysa. uyin surati tushirib uyin legiropka qilmagan. tezlegi ham pas edi. Oston bilan Odil umuman boshqa boshqa pazitsa bilan yondoshadi. Oston hujim ortiga va erkin uyinchi. Odil esa. orqaga 2 himoyachini urtasiga turib uynaydi va raqib hujimini tuhtatishka va hamroylarini qiyin faziyatdan olib chiqib ketishka. MTJ urtasiga Odil Aziz Oston Uynasa luboy kamandani soladi. Hamrabekov Tayanch nuqtani yopsa. Aziz bilan Oston. Modrich va Toni Krosni ishini qiladi. Hamrabekov esa. Kazimera ishini qiladi.
Umarjon G'oyifov
06/08/2020 19:26
Киму Ирисметов дегани. Ўзи футболчими, бир вақтлар Италияга марожна егани борган боламасми.
Asrorbek Abduraimov
05/08/2020 22:09
Javarjon siz oldin Osha kuchli Odil xamrebekovni maqtisiz lekin Spartak bilan uyinda nima qildi osha Xamrabekov keyin shotnixam esiyizdan chiqarmang 5 0 bu uyat undan kora Sudyalarga yopishmastan Uyinchilarni jangga tayorlashni biling afsus Maskvada Uzb sudyalar yoq ekan
НАЙДЁТСЯ ВСЁ!
05/08/2020 20:25
Жафаржон топингиззи тепиб даврингиз утди Энди Остонни мухокама килиш сизга колдими.Остонни Остон килган навбахор болади.локони Бир грамликка клуши ёк.одилга келсак Остонга етиб олсин аввал,хозрги Кунда духи Балан хужумкор ярим химоячи бармок Билан санарли лекин булани ичида одил ёк.хожиакбар алижонов, машарипов,урунов,соловев бор холос.колганлани юлдузли касали уриб боган.пахтани Камро койинаю хакикатдан купро гапирингла.спартак 5:0га тешиб ташагани камми юлдузли таркибийнани.