Иқболжон Холдоров ва Рустам Тўлаганов нима сабабдан жаҳон чемпионатига бормаётганлигига изоҳ берилди

Бокс бўйича жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёнига бир қатор машҳур боксчилар, хусусан, жаҳон чемпионати совриндори, Осиё ўйинлари ва Осиё чемпиони Иқболжон Холдоров, Олимпиада ўйинлари бронза медали эгаси Рустам Тўлаганов ҳам жалб этилган эди. Аммо бугун эълон қилинган якуний таркибдан улар ўрин олмади. Бу борада терма жамоа бош мураббийи Марат Қурбоновнинг изоҳига кўра, Холдоров узоқ муддат давомида ҳаваскор мусобақаларда иштирок этмагани, жароҳатлар туфайли фаолиятида узилиш бўлгани сабабли ўзининг юқори спорт формасига қайта олмаган. Рустам Тўлаганов эса 2016 йил профессионал боксга ўтгач, AIBA ҳаваскор боксчилари таркибидан чиққан ва ушбу давр мобайнида VADA томонидан ташкил этиладиган антидопинг тестларидан ўтмаганлиги боис AIBA унга жаҳон чемпионатида иштирок этишга рухсат бермади. Шаҳрам Ғиёсов эса профессионал фаолияти давомида бир қанча жанглари олдидан антидопинг тестлари топшириб боргани боис, унга жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун AIBA томонидан рухсат берилган.

Тўлқин Қиличев жаҳон чемпионатига борадиган мураббийлар штабига киритилмади. Бунга нима сабаб бўлди?

Бокс бўйича жаҳон чемпионатига борадиган таркиб расман эълон қилинди. Унда Баҳодир Жалолов йўқ

Бокс бўйича жаҳон чемпионатида терма жамоа сардори ким бўлади? Бош мураббий жавоб берди

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
&
Бухорий Шариф
22/10/2021 23:42
Ажойиб боксчиларимиз фаолиятларига омад тилаб қоламиз.
Иқболжон Ҳолдоров яҳши формасида бўлганда, таркибда бўлганида ҳам зўр бўлардия.