“Интер”да катта ўзгариш юз беради

Италия чемпионатида юқори ўринлар учун курашаётган “Интер” жорий йилнинг март ойида расмий номи ва логотипини ўзгартиради.

Айни пайтда клубнинг номи “Football Club Internazionale Milano” тарзида расмийлаштирилган. Энди бу ном “Inter Milano” кўринишида ўзгартирилади. Клуб раҳбарияти жамоа ва шаҳар номини ёнма-ён қўллашни режа қилмоқда. Шу боис, клубнинг янги номига ишланадиган логотипда ҳам урғу “I” ва “M” ҳарфларига қаратилади.

Ҳозирги ном ва логотип дизайни 1908 йилда клуб асосчиси томонидан тасдиқланган. Ребрендинг клуб 113 йиллик юбилейини нишонлайдиган 9 март куни амалга оширилади.

“Интер” клуби шу пайтгача 18 бор Италия чемпиони, етти марта Италия кубоги соҳиби, беш карра Суперкубок ғолиби бўлган. Миланликлар Европа чемпионлар лигасида уч маротаба бош совринга эга чиққан.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)