“Интер”да етарли ўйин амалиётига эга бўла олмаётган ярим ҳимоячи Кристиан Эриксен Бундеслига клубларидан бўлган таклифларни рад этди.

Sky Sport тарқатган хабарга қараганда, 28 ёшли даниялик футболчи “Боруссия” Дортмунд ва “Герта” клублари билан музокара ўтказган. Аммо якунда рад жавобини берган.

Эриксен “Интер” сафига ўтган йилнинг январида “Тоттенхэм”дан келиб қўшилган эди. У ўтган давр мобайнида А Серияда 19 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)