"Интер" ярим ҳимоячиси Раджа Наинголан ёзги трансфер ойнаси вақтида "Рома"га қайтишни режалаштирмоқда.

Антонио Конте жорий мавсумни А Сериянинг бошқа бир клуби "Кальяри" сафида ижарада ўтказган 32 ёшли бельгиялик футболчини сотиб юбориш режасига қарши эмас.

Наинголан 2014-2018 йиллар мобайнида "Рома" сафида тўп сурган ва 2018 йил ёзида 38 миллион евро эвазига "Интер"га кўчиб ўтган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)