“Интер” плеймейкерга жой топиб беролмади

“Интер” даниялик плеймейкер Кристиан Эриксенни трансферга қўядиган бўлди. Истеъдодли футболчи бош мураббий Антонио Контенинг тактик схемаларига тўғри келмаяпти ва унга майдонда жой топилмаяпти.

Миланликлар бу футболчини саккиз ой муқаддам “Тоттенхэм”дан сотиб олган эди. Гарчи “Интер” ярим ҳимоячи учун ўшанда 27,5 миллион евро сарфлаган бўлса-да, ҳозир 40 миллион евродан камига сотмоқчи эмас.

Яқинда Эриксенга ПСЖ ва “Арсенал” томонлардан қизиқиш бўлган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)