“Интер” Пирло кутаётган футболчини олади

Кристиан Эриксеннинг қишки трансферлар даврида Миланни тарк этишини инобатга олган “Интер” раҳбарияти унинг ўрнига янги плеймейкер топди.

Бош мураббий Антонио Конте ўз жамоасида майдон марказини “Удинезе” етакчиси Родриго де Паулга топширмоқчи.

“Удинезе” ўз плеймейкерини осонликча қўйиб юбормоқчи эмас. Бунинг учун “Интер” яхшигина харажат қилишига тўғри келади. Қолаверса, аргентиналик футболчини “Ювентус” бош мураббийи Андреа Пирло ҳам ёзги трансферлар вақтида ўз жамоасига олиб ўтмоқчи.

Родриго жорий мавсумда тўққизта учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини икки бор аниқ нишонга олди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар